Тошкентда мотоцикл ҳайдовчиси юк автомобили остида қолиб вафот этди

26 июнь куни соат 05.10 да Мирзо-Улуғбек туманидаги кичик халқа автомобиль йўлида 35 ёшли Б.С. бошқарувидаги Yamaha YZFR6 русумли мотоцикл ва 46 ёшли Х.У. бошқарган «Shacman» юк автомобили тўқнашуви юз берган.
Тўқнашув натижасида мотоцикл ҳайдовчиси тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.
Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабарига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси сабаблари аниқланмоқда. Тахминий сабаб: юк автомобили ҳайдовчиси тўсатдан йўналишни ўзгартирган ва бурилиш вақтида ҳаракат устуворлигига эга бўлган мотоциклни пайқамай қолган.
Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси иккинчи қисмига мувофиқ жиноий иш қўзғатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter