Тошкентда «Матиз» ҳайдовчиси подполковникни уриб кетди

Кеча, 14 февраль куни соат 15:10 ларда Тошкент шаҳар Юнусобод туманида йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди.
Аниқланишича, 1989 йилда туғилган, вақтинчалик ишсиз фуқаро Ю.Д. «Матиз» автомашинасида пиёдани уриб юборган. Жабрланувчи Мудофаа вазирлиги ходими бўлган. Пиёда олган тан жароҳати туфайли ҳарбий госпиталга ётқизилган.
Ҳозир мазкур иш юзасидан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter