Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда масъуллар 620,7 млн сўмни «туя қилди»

Тошкентда масъуллар 620,7 млн сўмни «туя қилди»

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Маълум бўлишича, тумандаги «M.Х.» уй-жой мулкдорлари ширкати масъул шахслари 2019-2021 йилларда 8 та кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли томонидан мажбурий бадал учун тўланган жами 620,7 млн сўм пул маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг