«Lacetti» олиб бераман деб танишини 100 миллион сўмга туширган «олғир» ушланди
2019 йил 23 июль куни Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани Ички ишлар органларини фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасидан тушган ҳужжатлар тўпламига кўра, шу йил 16 апрель куни 40 ёшли А.Н. 33 ёшли Э.Р.га арзон «Lacetti» русумли автомашинасини олиб беришни ваъда қилган.
Сўнг ундан 103.200.000 сўм пулларини олганлиги ва берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган. Натижада А.Н. ушланган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter