Тошкентда бир қизнинг кўча ўртасидан судраб олиб чиқилиши ҳолатига ИИББ изоҳ берди
Ижтимоий тармоқларда ички ишлар ва Миллий гвардия ходимлари йўлнинг қатнов қисмидан бир қизни судраб олиб чиқиб кетишаётгани акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилди.
Ушбу воқеа 22 ноябрь куни соат 01.45 атрофида пойтахтнинг Миробод туманида содир бўлган. Тошкент шаҳар ИИББ пост-патрул хизмати ходими хизмат вазифасини бажараётиб, Шаҳрисабз кўчасида илгари бир неча маротаба маъмурий жавобгарликка тортилган (190-модда. «Фоҳишалик билан шуғулланиш» ва 194-модда. «Қонуний талабларга риоя қилмаслик») 25 ёшли Ф.С.ни аниқлаган. Қиз ўша пайтда маст ҳолатида бўлган. У яқинлашаётган ички ишлар ходимини кўриб, йўлнинг қатнов қисмига ётиб олган ва бу орқали транспорт воситаларининг ўтишига халақит берган. Ф.С. ўрнидан туриб, йўлнинг қатнов қисмини тарк этишдан қатъиян бош тортганлиги сабабли, ППХ ва Миллий гвардия ходимлари қизни йўлдан олиб чиқишга мажбур бўлишган, дейилади ИИББ хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter