Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда жиноий гуруҳнинг икки аъзоси қўлга олинди. Яна бири қидирувга берилган

Тошкентда жиноий гуруҳнинг икки аъзоси қўлга олинди. Яна бири қидирувга берилган

Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси («Товламачилик») билан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида бир неча нафар шахс жиноят содир этганликда гумонланиб ушланди.

Улар:

  • 1976 йилда туғилган Юлдашев Хайрулла Хабибуллаевич (Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми «жуда кўп миқдорда товламачилик»)
  • 1987 йилда туғилган Мирзахмедов Улуғбек Темурович (Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми «жуда кўп миқдорда товламачилик») гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

Шунингдек, мазкур жиноят иши доирасида терговдан қочиб яширинган 1981 йилда туғилган Бадалбаев Ровшан Рахимович (Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми «жуда кўп миқдорда товламачилик») қидирувга берилган.

Унга нисбатан сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ ушбу шахслардан ёки гуруҳ аъзоларидан жабр кўрган фуқаролар бўлса, шунингдек, қидирувдаги шахснинг қаерда эканлиги ҳақида бирор маълумотга эга бўлса, 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд 99-370-73-94 телеграм рақамига мурожаат қилишни сўрамоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг