Тошкентда ижара нархи йил бошидан буён 22,4 фоизга ошди
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2022 йил сентябр ойида кўчмас мулк бозоридаги вазиятни таҳлил қилди.
Унга кўра, кескин ўсишлардан сўнг, сентябрь ойида кўчмас мулк бозоридаги сотувлар бироз пасайди. Бу асосан ўқув йилининг бошланиши ва чет эл фуқаролари сонининг сезиларли даражада кўпайиши туфайли ижарага бериладиган уй-жойларга талабнинг ошиши билан боғлиқ.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида 9 ой давомида уй-жой савдоси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6 фоизга ва пойтахтда 1 кв.м учун ўртача ижара нархи йил бошидан буён 22,4 фоизга ошган.
Иккиламчи бозорда 1 кв.м учун ўртача уй-жой нархи эса йил бошидан бери 8,9 фоизга ошди.
Рўйхатга олинган кўчмас мулк олди-сотди шартномалари сони ҳам ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 19 фоизга (+3,7 минг) ошди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter