Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда ИИБ ходимлари ва пойтахтлик аёл ўртасида тортишув юз берди

Тошкентда ИИБ ходимлари ва пойтахтлик аёл ўртасида тортишув юз берди

Видеодан скриншот.

Ижтимоий тармоқларда ИИО ходими аёл кишининг телефонини олиб қўйган ҳолати акс этган видео тарқалмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ баёнот билан чиқди.

Жорий йилнинг 22 июнь куни Учтепа туманида коммунал хизматлари бўйича раҳбар Х.Норқулов хизмат фаолиятини олиб бораётганда фуқаро Л.Ирина уни қўл телефонида видеотасвирга олганлиги сабабли улар ўртасида ўзаро тортишув юзага келган.

Тортишувга ИИО ходими Б.Анваров ҳам аралашган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Текширув якуни бўйича ходимнинг ҳаракатига қонуний баҳо берилади, дейилади ИИББ хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг