Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда ҳайит намози муносабати билан ҳаракат чекланадиган кўчалар рўйхати эълон қилинди

Тошкентда ҳайит намози муносабати билан ҳаракат чекланадиган кўчалар рўйхати эълон қилинди

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг Қурбон ҳайити куни 6 июнга тўғри келиши ҳақидаги қарорини инобатга олиб, 2025 йилнинг 6 июн куни пойтахтдаги 122 та масжидда ҳайит намози ўқилиши кутилмоқда.

Ҳайит намозини юқори савияда ва тартибли ўтказиш, фуқароларга зарур шарт-шароит яратиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 6 июн соат 00:00 дан 08.00 гача пойтахтнинг қатор кўчалари ва йўлларида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Транспорт воситалари ҳаракати чекланадиган кўчалар рўйхати:

Мирзо Улуғбек тумани

  • «Тўра бува» масжиди олдидаги Буюк Ипак йўли кўчаси — Шўртепа кўчасидан, Буюк Ипак йўли — Султония кўчасигача.

Бектемир тумани

  • «Хўтон» масжиди олдидаги Бектемир шоҳкўчаси — Ҳусайн Бойқаро кўчасидан, Бектемир йўли кўчасигача.

Олмазор тумани

  • «Исломобод» масжиди олдидаги КҲАЙ кўчаси, КҲАЙ — Сағбон кўчалари чорраҳасидан, Нурафшон — Сағбон кўчалари чорраҳасигача.
  • «Ҳазрати имом» масжиди олдидаги Қорасарой кўчаси, Қорасарой — Нурафшон кўчалари чорраҳасидан, Қорасарой — Абдулла Қодирий кўчалари чорраҳасигача.
  • «Дўстжонбой» масжиди олдидаги Сағбон — Сағбон 12-тор кўчалари кесишмасидан, Келес йўли — Норазтепа кўчалари чорраҳасигача.

Шайхонтоҳур тумани

  • «Шайх Зайниддин» масжиди олдидаги Кўкча Дарвоза — Нурафшон кўчалари чорраҳасидан, Кўкча Дарвоза — Бешқайрағоч кўчалари чорраҳасигача.
  • «Хўжа Алламбардор» масжиди олдидаги Бунёдкор — Камолон кўчалари чорраҳасидан, Камолон — Устазода 2-тор кўчалари чорраҳасигача.
  • «Кох ота» масжиди олдидаги Себзор кўчаси, Нурафшон — Себзор кўчалари чорраҳасидан, Нурафшон — Лабзак кўчалари чорраҳасигача.

Чилонзор тумани

  • «Убай ибн Каъб» масжиди олдидаги Ал Хоразмий кўчаси, Ал Хоразмий — Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан, Ал Хоразмий — Катта қани чорраҳасигача.
  • «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» масжиди олдидаги Сўгалли ота кўчаси, Ал Хоразмий — Сўгалли ота кўчалари кесишмасидан, Хонабод 2-берк кўчасидан — Сўгалли ота кўчасигача.
  • «Новза» масжиди олдидаги Бунёдкор — Муқимий кўчалари кесишган кўприк остидан, Олий Мажлис биноси қаршисигача.

Учтепа тумани

  • «Абдуллоҳ ибн Маъсуд» масжиди олдидаги Лутфий кўчаси, Лутфий — Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан, Лутфий — Катта қаъни кўчалари чорраҳасигача.
  • «Ҳазрати Али» масжиди олдидаги Назарбек — Маҳорат кўчалари чорраҳасидан, Назарбек — Замахшарий 1-тор кўчалари чорраҳасигача.

Юнусобод тумани

  • «Минор» масжиди олдидаги КҲАЙ кўчаси, КҲАЙ — Кўргазма кўчалари чорраҳасидан, КҲАЙ — Ш.Рашидов кўчалари чорраҳасигача.
  • «Мирзо Юсуф» масжиди олдидаги Боғишамол кўчасидан, Шивли кўчасигача.

Яккасарой тумани

  • «Усмон бин Маъзун» масжиди олдидаги КҲАЙ кўчаси, КҲАЙ — Қушбеги чорраҳасидан, КҲАЙ — Файзли Тошкент кўчалари чорраҳасигача.

Сергели тумани

  • «Нурул Ислом» масжиди олдидаги ТҲАЙ — Файзли Тошкент кўчалари чорраҳасидан, ТҲАЙ — Қумариқ кўчалари чорраҳасигача.

Яшнобод тумани

  • «Ислом ота» масжиди олдидаги Фарғона йўли кўчаси, Фарғона йўли — Фитрат кўчалари чорраҳасидан, Фарғона йўли — Толимаржон кўчалари чорраҳасигача.

Миробод тумани

  • «Қўйлиқ ота» масжиди олдидаги ТҲАЙ кўчаси — Қўйлиқ бозори кўприк остидан, ТҲАЙ — Мунис кўчалари чорраҳасигача чекланади.

Масжидлар жойлашган бошқа кўчаларда ҳам автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.

Фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида 6 июн куни Тошкент шаҳридаги жамоат транспортлари яъни автобус йўналишлари ва метрополитен соат 03:00 дан ўз ҳаракатини бошлайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг