Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда газ портлашидан бир киши ҳалок бўлди, уч киши шифохонага олиб кетилди

Тошкентда газ портлашидан бир киши ҳалок бўлди, уч киши шифохонага олиб кетилди

Фото: ФВВ

Сергели туманидаги омборлардан бирида газ-ҳаво аралашмасининг портлаши содир бўлди.

Бугун, 31 июл куни соат 19:30 ларда пойтахтимизнинг Сергели туманида жойлашган «Қушқўрғон» маҳалласидаги омборда газ-ҳаво аралашмасининг портлаши содир бўлди.

Портлаш оқибатида омбордан ташқари, ушбу корхонанинг офис бинолари қулаб тушди ва ёнма-ён жойлашган дўкон ҳам қисман зарар кўрди.

Афсуски, фалокат оқибатида корхона ходими вафот этди, яна уч киши турли даражада тан жароҳатлари олиб, улар касалхонага ётқизилган.

Дастлабки маълумотга кўра, портлаш хонага газ сиқиб чиқиши оқибатида юзага келган. Воқеа жойида ҳозир вайронагарчиликларни бартараф қилиш билан шуғулланаётган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари, шунингдек, ИИВ, Бош прокуратура ва бошқа тегишли идоралар вакиллари ишламоқда.

Ҳодиса ҳақида қўшимча маълумотлар берилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг