Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда энди бадбўй ҳид чиқмайдими?

Тошкентда энди бадбўй ҳид чиқмайдими?

Тошкентдаги «Салар» оқова сув тозалаш иншооти фаолиятини ўрганиш учун бош вазир ўринбосари Б.Мусаев бошчилигида Ҳукумат комиссияси ташкил этилди. Комиссия 10 июлга қадар қуйидаги йўналишлар бўйича ўрганиш олиб боради:

➖ «Салар» оқова сув тозалаш иншооти ва «Салар» канали бўйида жойлашган юридик ва жисмоний шахсларнинг белгиланган меъёрларга мувофиқ оқова сув иншоотига уланганлиги ҳамда ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган чиқиндиларни ташлаш бўйича нормаларга амал қилиш ҳолати;

➖ ҳудуддаги корхоналар тегишли экологик ҳамда санитария қоидаларига мос равишда фаолият юритаётганлигини ўрганиш ва таҳлил қилиш;

➖ «Салар» оқова сув тозалаш иншоотининг фаолияти белгиланган талабларга мувофиқлиги, шу жумладан, уни модернизация қилиш орқали сақлаб қолиш ёки аҳоли яшаш пунктига яқин бўлмаган бошқа ҳудудга кўчириш масаласини ўрганиб чиқиш;

➖ «Салар» оқова сув тозалаш иншооти ва «Салар» канали бўйида жойлашган ва белгиланган нормаларга риоя қилмаган ҳолда ишлаб чиқариш чиқиндиларини оқова сув тармоғига ташлаётган корхоналарни Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳри ва Охангарон тумани ҳудудидан зарур ер участкаси ажратган ҳолда кўчириш бўйича таклиф тайёрлаш.

P.S. «Салар»даги бадбўй ҳиддан пойтахтнинг Сергели ва Янгиҳаёт туманлари аҳолиси азият чекиб келаётган эди. Умид қиламизки, комиссия ушбу муаммони батамом ҳал қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг