Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда энага ногирон болани калтаклагани видеоси тарқалди

Тошкентда энага ногирон болани калтаклагани видеоси тарқалди

Фото: ИИББ

Ижтимоий тармоқларда аёл киши ёш болани урганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Мазкур видеотасвир юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган текширув жараёнида қуйидагилар аниқланган.

Чилонзор туманида истиқомат қилувчи 1995 йилда туғилган И.Х. ўзининг ногирон фарзандига энагалик қилиш учун 2002 йилда туғилган С.Т.ни ишга ёллаган. Бироқ, энаганинг хизматидан шубҳаланган уй эгаси фарзандининг ётоқхонасига кузатув камерасини ўрнатган.

2023 йил 11 февраль куни энага 2017 йилда туғилган К.З.га қўпол муносабатда бўлиб, уриб калтаклаганлиги ҳолати кузатув камерасида қайд этилган. Хонадон эгаси И.Х. шу куни С.Т.ни ишдан бўшатган ҳамда фуқароларни огоҳликка чақириш мақсадида видеотасвирни ижтимоий тармоқларда тарқатган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади, дейилади ИИББ расмий муносабатида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг