Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғизистонда юк машинаси ўнлаб болаларни уриб кетди

Қирғизистонда юк машинаси ўнлаб болаларни уриб кетди

2 май куни тахминан соат 13:30 да Қирғизистонда музқаймоқ ортилган мини юк машинаси 29 болани уриб юборди.

Ҳодиса Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманида содир бўлган.

«Манас» достонини ўқиш бўйича умумхалқ акциясида иштирок этаётган бир гуруҳ мактаб ўқувчиларини автомобиль босиб кетди.

Маълум қилинишича, жабрланувчилар 9 ёшдан 16 ёшгача бўлганлар. 7 нафар бола вилоят шифохонасига ётқизилган, уч нафарининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. Шунингдек, Сузоқ туман касалхонасида 3 нафар, марказий шифохонада 8 нафар бола даволанмоқда. Уларнинг аҳволи ўртача оғир деб баҳоланмоқда.

11 нафар болага воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилиб, амбулатор даволанишга жўнатилган.

Юк машинаси ҳайдовчиси ҳибсга олинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг