«Тошкентда дарахтларга суиқасд қилинди» — Расул Кушербаев
Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани, Чилтўғон (Тахтапул) маҳалласи ҳудудидаги собиқ С.Раҳимов боғи ўрнидаги дарахтзорда дарахтларга суиқасд қилинди. Бу ҳақда Расул Кушербаев маълум қилди.
«Тадбиркор қурилиш қилмоқчи бўлган. Бироқ маҳалла аҳли ва экологлар бу ердаги яшнаб турган дарахтларнинг кесилишига қарши.
Кесишнинг имкони бўлмагач, атроф ўралиб, кўздан пана ҳолда дарахтларнинг туби тешилиб, дарахтни қуритадиган суюқлиқлар қуйилган. Буни дарахтларга қарши суиқасд дейиш мумкин.
Афсуски қурилиш ва пул дарди баъзи «тадбиркор»ларни келажакни завол қилишдан ҳам қайтармаяпти. Шу даражага етиб келдикми?», — дейди Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири маслаҳатчиси.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter