Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди

Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди

Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 15 апрель куни ноъмалум шахслар томонидан юзларига ниқоб таққан ҳолда Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманининг 8-мавзесида махсус қурилиш техникасидан фойдаланиб, кўп қаватли аҳоли яшаш ҳудудида кўп йиллик дарахтларни қасддан нобуд қилганликлари бўйича хабарлар тарқалганди.

Прокуратура органлари томонидан мазкур хабар асосида текшириш ўтказилмоқда.

Ҳозирда ҳуқуқбузарларнинг шахси тўлиқ аниқланиб, тегишли процессуал чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Назорат тадбири давомида дарахтларни нобуд қилган шахслар ва ҳудудда қурилиш ишлари амалга оширишни режалаштирган хўжалик юритувчи субъектлар мансабдор шахсларининг ҳатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади, дейилади Бош прокуратура хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг