Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда бугундан яна бир янги автобус йўналиши йўлга қўйилди

Тошкентда бугундан яна бир янги автобус йўналиши йўлга қўйилди

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат»

Пойтахтнинг Сергели туманида қисқа фурсатда бунёд этилган янги уйлар бугун катта мавзега айланди.

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ томонидан ушбу мавзелардан ўтувчи йўналишларнинг ҳаракат жадвалига қўшимча автобуслар бириктириш ва янги йўналишлар очиш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, аҳоли мурожаатларидан келиб чиқиб, Янги Сергели мавзеси аҳоли пунктини шаҳар маркази ва метро бекатлари билан боғловчи янги йўналишлар ташкил этилмоқда.

Жумладан, 133А–«Янги Сергели «Олмазор метро бекати» йўналиши фаолияти жорий йил 25 апрелдан йўлга қўйилмоқда. Ушбу йўналишда автобуслар 4 та ҳаракат жадвали асосида қарийб 7 километрлик қисқа масофа оралиғида қатнайди.

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат»

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг