Тошкентда бир кунда икки киши чўкиб кетди
14 июль куни Тошкентнинг турли ҳудудларида икки киши каналда сузаман деб чўкиб кетди. Бу ҳақда Тошкент ИИББ хабар бермоқда.
14 июль куни 16:23 да Сергели туманида 32 ёшли Ислом М. Жунариқ каналида чўмилмоқчи бўлган, аммо кучли оқимга дош беролмай, чўкиб кетган.
Худди шу куни соат 21:04 да Бектемир туманида 36 ёшли Бекзод Х. Тошкент ҳалқа йўли яқинида Чирчиқ дарёсида сузишга қарор қилиб, чўкиб кетган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter