Тошкентда бир кунда 5 та дори билан заҳарланиш ҳолати қайд этилди

15 январь куни дори воситалари билан заҳарланиш билан боғлиқ 5 та ҳолатлар қайд этилди, дея ёзмоқда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
Мисол учун, 15 январь куни тахминан соат 17:30 да Яккасарой туманидаги шифохонага 22 ёшли Г.М. дори воситалари билан заҳарланиш аломатлари билан мурожаат қилди. Унинг айтишича, у «Кетотифен» дори воситаси таблеткаларини бирин кетин қабул қилгач, ўзини ёмон ҳис қила бошлаган.
Тошкент шаҳар ИИББ фуқаролардан дориларни фақат шифокор тавсияси билан белгиланган миқдорда қабул қилишни тавсия этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter