Тошкентда Бахтиёр Саидов ва Энтони Блинкен учрашуви бўлиб ўтди
Бугун, 1 март куни Тошкентда Ўзбекистон ТИВ раҳбари в.б. Бахтиёр Саидов ва АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда томонлар ташқи савдо алмашинувларига шароитлар яратиш, минтақавий хавфсизлик ҳамда бошқа турли масалалар бўйича фикр алмашганлар.
«АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Жаноби Олийлари билан самарали учрашув ўтказдик. Бизнес алмашинувлари учун қулай шароитлар яратиш, Ўзбекистон кадрлар салоҳиятини ошириш, Марказий Осиёда минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш ва бошқа қатор масалалар бўйича саъй-ҳаракатларимизни бирлаштиришга келишиб олдик. АҚШ Ҳукумати томонидан Ўзбекистон Президентининг ислоҳотлар дастурини мунтазам ва ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётганини юксак қадрлаймиз», – деб ёзади Ўзбекистоннинг ташқи сиёсат бўйича расмийси Бахтиёр Саидов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Ўрта Осиё минтақасидаги бешта давлат (Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон) вакиллари билан учрашишни мақсад қилгани айтилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter