Мирзиёев «OTP Bank» директорлар кенгаши раиси билан учрашди

Расмий ташрифнинг ишбилармонлик дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «OTP Bank Group» директорлар кенгаши раиси Шандор Чаньи билан учрашув ўтказди.
Банкнинг Ўзбекистон банк-молия бозоридаги фаолияти 2023 йилдан буён жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.
Президент Мирзиёев автокредитлашни ривожлантириш ва бизнес лойиҳаларини молиялаштиришга доир қўшма дастурларни олқишлади.
Паррандачилик кластерини ташкил этиш бўйича йирик лойиҳани тез фурсатда амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.
Тошкент вилоятидаги саноат паркида Венгрия компаниялари лойиҳаларини илгари суриш ва қўллаб-қувватлаш устувор йўналиш сифатида қайд этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter