Тошкентда ахборот ва киберхавфсизлик муаммолари муҳокама қилинди
Жорий йилнинг 22-23 ноябрь кунлари Тошкентдаги Халқаро бизнес марказида «Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида ахборот ва киберхавфсизлик муаммолари» мавзуида илмий-амалий конференция ўтказилди. Унинг очилишида Ўзбекистон Республикаси аxборот теxнологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Баҳромжон Олматов сўзга чиқди, деб хабар бермоқда АКТ вазирлиги ахборот хизмати.
Конференцияда ахборот хавфсизлиги ҳамда киберхавфсизликни таъминлаш соҳасидаги маҳаллий ва хорижий экспертлар жорий ҳолат ва ривожланиш тенденциялари бўйича чиқишлар қилишди. Шунингдек, ахборот ва киберхавфсизлик соҳасидаги янги технологик ёндашув ва ечимлар намойиш қилинди.
Шунингдек, конференция давомида Россия, Корея Республикаси ва Исроилнинг илғор компаниялари вакиллари ҳамда маҳаллий интеграторлар томонидан киберхавфсизлик соҳасидаги энг янги технологиялар, дастурий маҳсулотлар, аппарат воситалари ва бошқа ечимлар тақдим этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter