Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда 8-синф ўқувчиси ток уриши натижасида вафот этганди. Суд айбдорларга ҳукм ўқиди

Тошкентда 8-синф ўқувчиси ток уриши натижасида вафот этганди. Суд айбдорларга ҳукм ўқиди

2023 йилнинг ноябрида Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги 99-сонли умумтаълим мактабида 8-синф ўқувчиси ток уриши натижасида вафот этган эди. 

Кейинчалик ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ҳолат юзасидан суриштирув-тергов ишлари олиб борилган ва воқеада айбдорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судида ушбу ҳодиса айбдорларига суд ҳукми ўқилди.

Суд ҳукмига кўра, мазкур мактабнинг собиқ хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари Жиноят кодексининг 207-моддаси 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, 2  йилга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатиладиган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди ҳамда 4 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Шунингдек, мактабнинг директори ҳам Жиноят кодексининг 207-моддаси 3-қисми «а» банди билан айбли деб топилди ва 2  йилга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатиладиган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 4 йилга озодликдан чеклаш жазоси тайинланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг