Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги аянчли ЙТҲда 65 яшар пиёда ҳалок бўлди

Тошкентдаги аянчли ЙТҲда 65 яшар пиёда ҳалок бўлди

Скриншот.

31 октябр куни пойтахтнинг Юнусобод туманида Spark русумли автомашина ҳайдовчиси 26 ёшли Ҳ. Ҳ. тартибга солинмаган пиёдалар йўлагидан ўтаётган 65 ёшли Т. У.ни уриб юборди.

Бу ҳақда ИИВ ЙХҲББ хабар берди. 

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Т. У. олган тан жароҳатлари сабабли касалхонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган. 

Мазкур ҳолат юзасидан  Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми («Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш») билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг