Тошкентда «300 минг» сўмлик фоҳишахона фош этилди
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан, «Ян» исмли шахс моддий манфаат эвазига жинсий алоқа қилиш учун хонадон тақдим этаётгани ҳақида маълумот олинган.
2018 йилнинг 2 февраль куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида «Ян», кейинчалик маълум бўлишича, 1993 йилда туғилган И.А.А. Мирзо Улуғбек туманида жойлашган хонадонда фоҳишахона сақлаб, 300 000 сўм пул эвазига фуқаро «А» ва «Ф» ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб бергани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter