Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда 20 апрелдан иссиқлик тизими ўчирилиши бошланади

Тошкентда 20 апрелдан иссиқлик тизими ўчирилиши бошланади

Фото:«Norma.uz»

Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан турар жойларда иссиқлик таъминоти тизимини 20 апрель кунидан бошлаб босқичма-босқич ўчирилиши маълум қилинди.

Бу ҳақда шаҳар ҳокимининг «Тошкент шаҳрида 2019-2020 йилдаги иситиш мавсумини якунлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинган.

Ҳоким ўринбосари Б.Рахманқуловнинг маълумот беришича, иссиқлик таъминоти тизимини ўчириш босқичма-босқич амалга оширилади. Биринчи навбатда иссиқлик манбаларида босим пасайтирилади, насос станциялари ўчирилади, кейин бевосита турар жойларининг иссиқлик таъминоти тизимлари ва локал қозонхоналар ўчирилади. Жараён якунида иссиқлик тармоқлари тўлиқ иссиқ сув таъминоти режимига ўтади. Иссиқлик таъминоти тизимини ўчиришнинг тўлиқ жараёни ўртача 3 сутка вақт олади.

Шу билан бирга карантин якунига қадар баҳорги бир ҳафталик иссиқ сув ўчирилиши кўзда тутилмаяпти, келгуси иситиш мавсумига тайёргарликнинг барча жадваллари вужудга келган вазиятдан келиб чиқиб, қайта кўрилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг