Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда 17 ёшли ҳайдовчи қувиб тутилди

Тошкентда 17 ёшли ҳайдовчи қувиб тутилди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати ИИББ хизмат автомобили ҳуқуқбузарни таъқиб қилаётгани акс этган видеога изоҳ берди.

Қайд этилишича, 29 июнь куни соат тахминан 02:30 да Олмазор туманидаги Кичик халқа автомобиль йўлида ЙҲХБ ЙПХ инспектори, кичик сержант Э.Расулов хизмат пайтида эътиборини тортган Matizни тўхтатмоқчи бўлган. Аммо ҳайдовчи инспекторнинг қонуний талабига бўйсунмасдан, ҳаракатни давом эттирган. 

Шундан сўнг Тошкент шаҳар ИИББ ходими ўзига бириктирилган хизмат автомобилида Matizни ортидан таъқиб қилган. Ҳаракатланиш давомида Matiz бошқарувни йўқотиб Cobalt билан тўқнашган ва воқеа жойини тарк этган. 

Кўрилган чоралар натижасида 17 ёшли Зойир А. бошқарувидаги Matiz тўхтатилган. Унинг ҳайдовчилик гувоҳномаси ва бошқа ҳужжатлари бўлмагани аниқланган. Ҳолат бўйича суриштирув олиб борилмоқда. 

Автомобиль МЖтКнинг 291-моддаси 1-қисми «а» бандига мувофиқ жарима майдончасига жойлаштирилган. Ҳолатни видеога олиб тарқатган ҳайдовчининг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг