Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда 16 киши соғайди, улар ичида 81 ёшли бемор ҳам бор

Тошкентда 16 киши соғайди, улар ичида 81 ёшли бемор ҳам бор

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан 16 нафар бемор буткул соғайди. 

Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди. 

Соғайганларнинг 8 нафари Тошкент шаҳридан, 3 нафари Тошкент вилоятидан, 2 нафари Наманган вилоятидан, Сирдарё, Самарқанд ва Андижон вилоятларидан эса 1 нафардан. Уларнинг 6 нафари Россия Федерациясидан Қозоғистон Республикаси орқали юртимизга келишган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, мазкур клиникага ётқизилган. 10 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. Уларнинг 11 нафари эркак, 5 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 81 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 12 ёшда.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 364 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 380 нафарга етди.

Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1175 нафарга етди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг