Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда 12 бош қўйни сотиб олган шахс қалбаки доллар бериб кетди

Тошкентда 12 бош қўйни сотиб олган шахс қалбаки доллар бериб кетди

Фото: IIBB.uz

14 декабр куни Миробод тумани ИИО ФМБга 43 ёшли У.М.дан арз тушди. Айтишича, унинг 12 бош қўйини сотиб олган одам қалбаки доллар бериб алдаб кетган.

Арзчига кўа, воқеа 5 декабр куни тахминан соат 18:30 да «Қўйлиқ ота» қабристони ёнида юз берган. Илҳом исмли номаълум шахс ундан 12 бош қўй сотиб олиб, эвазига 2 200 АҚШ доллари берган. Қўй сотувчи 22 дона 100 AҚШ доллари қийматидаги купюраларни олиб бўлганидан сўнг, уларнинг ҳақиқийлигига шубҳа қилган.

Ушбу купюралар, тайёрланиш усулини аниқлаш учун, Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМга топширилган. Мутахассислар барча 100 долларлик купюралар рангли принтер ёрдамида ишлаб чиқарилган дея хулоса беришган.

Ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг