Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент юридик коллежи энди бошқа йўналишда мутахассис тайёрлайди

Тошкент юридик коллежи энди бошқа йўналишда мутахассис тайёрлайди

Фото: «2-tyuk.uz»

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қарор билан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, вазирлик тизимига қуйидаги янги тузилмалар киритилди:

  • малакани баҳолаш марказлари;
  • Тошкент ва Фарғона шаҳарларида ногиронлиги бўлган шахслар учун республика ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежлари;
  • касб-ҳунар коллежлари;
  • хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси;
  • «Ишга марҳамат» банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи «Мономарказ» МЧЖ;
  • Ўзбекистон-Малайзия касб-ҳунар таълими маркази;
  • олдиндан кўниктириш ва касбга тайёрлаш марказлари.

Бандликка кўмаклашиш марказлари негизида ишга жойлаштириш соҳасида «бир дарча» принципи бўйича комплекс хизматлар кўрсатувчи замонавий офислар ташкил этилади.

Шунингдек, қарорга мувофиқ вазирлик ихтиёридаги 2-Тошкент юридик коллежи Тошкент ходимларни бошқариш ва меҳнатни муҳофаза қилиш коллежи этиб қайта ихтисослаштирилди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг