Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятида хотин-қизларнинг инновацион тадбиркорлик ҳафталиги старт олди

Тошкент вилоятида хотин-қизларнинг инновацион тадбиркорлик ҳафталиги старт олди

Фото: Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати

Тошкент вилоятида хотин-қизларнинг инновацион тадбиркорлик ҳафталиги старт олди.

Қибрай туманида ўтказиладиган мазкур ҳафталик доирасида ҳунарманд ва тадбиркор аёлларнинг Инновацион ярмаркаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, «Хунарманд» уюшмаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ихтирочи аёллар Маркази томонидан ташкил этилаётган мазкур ҳафталик хотин-қизларни тадбиркорлик ва хунармандчилик фаолиятига кенг жалб қилиш, уларнинг фаолиятига инновацион ёндашувни жорий қилиш ҳамда аёлларнинг бизнес лойиҳаларини амалга оширишларига кўмаклашишдан иборат.

Фото: Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати

Ихтирочи хотин-қизларнинг инновацион тадбиркорлик ҳафталигида туманнинг 86 махалларида истиқомат қилувчи 400 дан ортиқ тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолиятини бошламоқчи бўлаётган, бандлиги таъминланмаган ва имконияти чекланган хотин-қизлар иштирок этадилар.

Ҳафталик доирасида оғир турмуш шароитида яшаётган ҳамда ногиронлиги бўлган хотин-қизларга хунармандчиликнинг 12 та йўналиши бўйича махорат дарслари ўтказилади. Махорат дарсларида иштирок этган хотин-қизлар ўз қизиқишлари асосида «Хунарманд» уюшмаси томонидан устозларга бириктирилиб, уларга меҳнат дафтарчалари очилади.

Бундан ташқари Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Хунарманд» уюшмаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг