Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятида судья пора олишда айбланмоқда

Тошкент вилоятида судья пора олишда айбланмоқда

Фото: «Xabar.uz»

Жорий йилнинг 7 февраль куни Судьялар олий кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Бош прокурорнинг Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича  туманлараро суди судьяси Т. О.ни Жиноят кодексининг 210-модда 2-қисми (Пора олиш) билан жиноий жавобгарликка тортишга оид тақдимномаси муҳокама қилинди.

Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабарига кўра, якунда Кенгаш хулосаси билан Т.О.ни жиноий жавобгарликка тортишга розилик берилган.

Тергов сири ва айбсизлик презумпцияси талабларидан келиб чиқиб, бошқа тафсилотлар ошкор қилинмади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг