Тошкент вилояти иккига бўлинади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти ҳокимлигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишини танқидий руҳда бошлади. Президент йиғилишда Тошкент вилояти иккига бўлинишини маълум қилиб ўтди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан хабар қилинишича, айни вақтда давом этаётган йиғилишда кадрлар сиёсати, вилоятнинг географик тузилиши ва қолоқлик кескин танқид қилинмоқда.
Президент айрим туман ва шаҳар раҳбарларини иқтисодни умуман тушунмаслигини куюниб таъкидлади.
– Қани илм, қани ташаббус, қани янгилик? – деди Президент.
«Xabar.uz» сайти янгиликлар жараёнини кузатиб бормоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter