Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдан Қашқадарёга қанча одам кўчиб кетгани айтилди

Тошкентдан Қашқадарёга қанча одам кўчиб кетгани айтилди

Фото: Xabar.uz

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йил январь-апрель ойларида Тошкент шаҳридан республиканинг бошқа ҳудудига доимий яшаш мақсадида кўчиб кетганлар сони 3055 кишини ташкил этган.

Тошкент шаҳридан кўчиб кетиш ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 433 кишига (12,4 фоизга) камайган.

Тошкент шаҳридан ҳудудларга доимий яшаш учун кўчиб кетганлар сони:

— Тошкент вилояти – 2274 киши

— Қашқадарё вилояти – 131 киши

— Хоразм вилояти – 79 киши

— Сурхондарё вилояти – 78 киши

— Бухоро вилояти – 76 киши

— Самарқанд вилояти – 73 киши

— Навоий вилояти – 58 киши

— Қорақалпоғистон Р. – 57 киши

— Андижон вилояти – 55 киши

— Жиззах вилояти – 55 киши

— Фарғона вилояти – 52 киши

— Сирдарё вилояти – 36 киши

— Наманган вилояти – 31 киши.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг