Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳридан прописка берадиган ташкилот биттага кўпайди

Тошкент шаҳридан прописка берадиган ташкилот биттага кўпайди

Фото:«Xabar.uz»

Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхатига Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳам киритилди.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига киритилган қўшимчага кўра, ишлаб чиқувчи томонидан тайёрланган қуйидаги Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари лойиҳалари Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан мажбурий тартибда келишилади:

- давлат фуқаролик хизматини тартибга солиш, шу жумладан давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришга доир;
- Президент ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган давлат органлари ва ташкилотларининг ташкилий-штат тузилмаларини ўзгартириш масалаларига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ИИВ ўринбосари Азизбек Икрамов «прописка» атамаси «қайд» қилишга ўзгаришини айтганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг