Тошкент шаҳрида қанча доимий аҳоли яшаши маълум қилинди

Тошкент шаҳрида доимий аҳоли сони 2020 йил 1 апрель ҳолатига кўра, 2 586 851 кишини ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Туманлар кесимида энг кўп аҳоли сони Олмазор туманида 369,6 минг кишини, энг кам аҳоли сони Бектемир туманида 35,4 минг кишини ташкил этди.
Дастлабки маълумотларга кўра, Тошкент шаҳри бўйича аёллар сони 1 322, 3 минг кишини, эркаклар сони эса 1 264, 6 минг кишини ташкил қилди. Кўрсаткичлардан шуни кузатиш мумкинки, аёллар сони эркаклар сонидан 2,2 фоизга кўпроқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter