Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

7 апрелдан Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми якунланади

7 апрелдан Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми якунланади

Фото:«Xabar.uz»

5 апрел куни пойтахт ҳокимининг «Тошкент шаҳрида 2020-2021 йилдаги иситиш мавсумини якунлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Унга мувофиқ, 7 апрелдан пойтахтимизда марказлашган иссиқлик таъминотидан фойдаланувчилар учун иситиш мавсуми якунланиб, навбатдаги, 2021-2022 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари бегиланган тартибда бошланади.

Таъкидлаш жоизки, ўтган 2020 йилда 20 апрел санасидан пойтахтда иситиш тизимини босқичма-босқич ўчириш бошланганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг