Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳри бўйлаб ичимлик суви ўчирилади

Тошкент шаҳри бўйлаб ичимлик суви ўчирилади

Фото: Xabar.uz

2021 йил кузги-қишки мавсумга тайёргарлик бўйича катта ҳажмли сув ўтказкич тармоқларида режали профилактика-таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан Тошкент шаҳрининг баъзи ҳудудларида ичимлик суви босимининг пасайиши ва вақтинча бўлмаслиги кузатилади.

Бу ҳақда «Тошкент шаҳар сув таъминоти» маълум қилди.

Жумладан:

— Яккасарой тумани бўйича - (6 сентябрь соат 09:00 дан 21:00 гача) Нукус кўчаси бўйлаб, Глинка кўчасидан Бобур кўчасигача, Абдулла Қаҳҳор кўчаси бўйлаб, Шота Руставели кўчасидан Нукус кўчасигача, Торобий кўчаси, ва Дамариқ тор кўчаси (қисман).

Шунингдек, шу туманда (4 октябрь соат 09:00 дан 5 октябрь соат 09:00 гача) Тафаккур кўчаси (қисман), Боғидил тор кўчалари билан бирга, Шамс Кулол тор кўчалари билан бирга;

— Олмазор тумани бўйича - (7 сентябрь соат 09:00 дан 8 сентябрь соат 09:00 гача) Иброҳим ота, Чуқурсой, Гулзор, Пахта, Ниҳол, Мойариқ ва Бешқўрғон маҳаллалари.

Шунингдек, шу туманда (16 сентябрь соат 23:00 дан 17 сентябрь соат 06:00 гача) Шифонур кўчасидаги 1, 1а, 2а, 3а, 19-сонли кўп қаватли уйлар, Қора-Қамиш -1/1 даҳаси 1-сонли кўп қаватли уйдан 28-сонли кўп қаватли уйгача, Қора-Қамиш-1/2 даҳаси 1-а-сонли кўп қаватли уйдан 9-а-сонли уйгача, 2-б-сонли кўп қаватли уйдан 13-б-сонли кўп қаватли уйгача, Қора-Қамиш-2/5 9-сонли кўп каватли уй.

20 сентябрь соат 09:00 дан 21 сентябрь соат 16:00 гача Беруний, Мирза Ғолиб, Хислат, Шифокорлар, Бешқўрғон, Мойқўрғон, Чиғатой-Оқтепа маҳаллалари, ТошДУ-ТошТУ, Тиббиёт шаҳарчаси, Олимпия, Хўжаев мавзелари, Тошкент Давлат Техника университети, ТошДавТА-2, Нон ишлаб чиқариш цехи;

— Учтепа тумани бўйича - (8 сентябрь соат 09:00 дан 9 сентябрь соат 09:00 гача) Чўпонота маҳалласи, Чилонзор 25-даҳаси.

Шунингдек, шу туманда (15 сентябрь соат 09:00 дан 16 сентябрь соат 09:00 гача) Чилонзор 23 мавзеси 14, 33, 34, 35, 36, 37, 38, 39, 41, 42, 57 – сонли кўп қаватли уйлар, 12 мавзе 7-а – сонли кўп қаватли уй, 26 мавзе 1, 2, 3, 11, 12, 24, 27, 28, 29, 30, 31, 35 – сонли кўп қаватли уйлар, 24 мавзе 1–сонли кўп қаватли уйдан 24 – сонли кўп қаватли уйгача, 42 – сонли кўп қаватли уйдан 53 – сонли кўп қаватли уйгача.

20 сентябрь соат 09:00 дан 21 сентябрь соат 16:00 гача Шафтолизор маҳалла (қисман).

22 сентябрь соат 09:00 дан 23 сентябрь соат 09:00 гача Шофайз маҳалласи, Маннон Уйғур , Қуёш Нури, Заковат, Марс, Жамшид, Али Қушчи, Шуъла, Қашқарий, Зафарий, Дилноз, Ибрат, Лочин, Дилкаш, Дурбек, Хондамир, Асқад Мухтор, Қувноқ , Байрам, Дегрез кўчаларида, Дегрез 8-тор кучаси.

7 октябрь соат 23:00 дан 8 октябрь соат 06:00 гача Қор ёғди маҳалласи;

— Сергели тумани бўйича - (13 сентябрь соат 09:00 дан 14 сентябрь соат 16:00 гача) Нилуфар ва Иттифоқ маҳаллалари;

Шунингдек, шу туманда (23 сентябрь соат 23:00 дан 24 сентябрь соат 06:00 гача) Сергели-8 даҳасидаги 16-қаватли 3- ва 4-сонли уйлар.

28 сентябрь соат 09:00 дан 29 сентябрь соат 09:00 гача Қипчоқ, Дарё бўйи маҳаллалари, Нилуфар 3-тор кўчасидаги 1, 3, 5, 7, 31, 33-сонли кўп қаватли уйларда; 2, 4, 6, 8, 9, 10, 11, 13, 15, 17, 19, 21, 23, 25, 27, 29-сонли 2-қаватли уйлар;

— Янгиҳаёт тумани бўйича - (13 сентябрь соат 09:00 дан 14 сентябрь соат 16:00 гача) Виқор, Ал-Фарғоний, Чорбоғ, Ёрқин ҳаёт, Хушнуд, Йўлдош, Файзли, Чортоқ, Иқбол маҳаллалари, Янгиҳаёт тумани ҳокимияти, Туғруқхона, Лутфкор кўчасидаги хусусий хонадонлар, Нон ишлаб чиқариш цехи-1 дона;

— Мирзо Улуғбек тумани бўйича - (14 сентябрь соат 09:00 дан 15 сентябрь соат 09:00 гача) Қорасув- 6 даҳаси, Риштон тор кўчалари билан бирга, Авайхон тор кўчалари билан бирга, Гёте, Қорасув кўчаларида;

Шунингдек, шу туманда (30 сентябрь соат 09:00 дан 30 сентябрь соат 21:00 гача) орасув -1 мавзе 14, 15, 36, 45, 46-сонли кўп қаватли уйлар, Қорасув -3 мавзе 13, 14-сонли кўп қаватли уйлар, 1- ва 2- тор Авайхон кўчалари;

— Сув босими камаяди: Қорасув - 1 мавзе 24-сонли кўп қаватли уйдан 35, 37-сонли кўп қаватли уйларгача; Қорасув - 6 мавзе 16, 17, 19, 19а, 19б, 19в, 21, 22, 23, 24, 26-сонли кўп қаватли уйларда, Авайхон кўчаси 1-сонли кўп қаватли уйдан 15-сонли кўп қаватли уйгача, Гёте кўчасидаги 54-сонли кўп қаватли уйгачa.

4 октябрь соат 23;00 дан 5 октябрь соат 06:00 гача Мустақиллик, Лашкарбеги, Нур, Оқибат, Шаҳрисабз маҳаллалари.

7 октябрь соат 09:00 дан 8 октябрь соат 16:00 гача "Нуронийлар" жамияти, Ўзбекистон ва Le Grand Plaza меҳмонхоналари;

— Шайхонтоҳур тумани бўйича - (15 сентябрь соат 23:00 дан 16 сентябрь соат 06:00 гача) Ибн-Сино-1, 2, Белтепа, Жарариқ даҳалари, Зафаробод, Белтепа, Шодлик маҳаллалари, Кўксарой кўчаси, Сойгузар тор кўчалари билан бирга, Жарариқ тор кўчалари билан бирга.

Шунингдек, шу туманда (20 сентябрь соат 09:00 дан 21 сентябрь соат 16:00 гача) Белтепа маҳалласи (қисман);

— Яшнобод тумани бўйича - (16 сентябрь соат 09:00 дан 17 сентябрь соат 09:00 гача) 22-сонли Авиа шаҳарчаси, Маҳтумқули кўчасидаги янги қурилган кўп қаватли уйларда ҳамда туман прокуратураси;

— Қибрай тумани бўйича - (27 сентябрь соат 09:00 дан 28 сентябрь соат 21:00 гача) Бобур, Ойбек маҳаллалари, Ортопедия Маркази, Тошкент Давлат Аграр университети.
Шунингдек, шу туманда (29 сентябрь соат 09:00 дан 30 сентябрь соат 21:00 гача) Салар ГЭС, Обод, Ўнқўрғон, Фаровон маҳаллаларида;

— Юнусобод тумани бўйича - (28 сентябрь соат 23:00 дан 30 сентябрь соат 06:00 гача) Шарқ Ҳақиқати, Исломобод маҳаллалари.

Шунингдек, шу туманда (4 октябрь соат 23:00 дан 5 октябрь соат 06:00 гача) Ниёзбек йўли 6-тор кўчаси, 39-сонли кўп қаватли уй.

6 октябрь соат 23:00 дан 7 октябрь соат 06:00 гача Отчопар» маҳалласи, Юнусобод -2, 3, 13-мавзелари;

— Чилонзор тумани бўйича - (5 октябрь соат 09:00 дан 6 октябрь соат 09:00 гача) Чарх Камолон-1, Чарх Камолон-2, Чарх Камолон-3, Чилонзор маҳаллалари, Муқимий кўчаси, Чилонзор - 2, 3, 4, 5, 6, 7, "Е", "Ц" мавзеларида, шаҳар прокуратурасида вақтинча cув таъминоти тўхтатилади.

Шунингдек, сув бўлмаган жойларга сув ташувчи махсус автомашиналар юборилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг