Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳри аҳолиси огоҳлантирилди

Тошкент шаҳри аҳолиси огоҳлантирилди

Пойтахт ФВБ кучли шамол вақтида хавфсизлик чоралари бўйича огоҳлантириш эълон қилди. 

Тошкент шаҳри ҳудудида кучли шамол бўлиши кутилаётганлиги сабабли қуйидаги хавфсизлик чораларига риоя қилишни тавсия қилинган: 

- яшаш жойларида эшик-деразалар, чордоқ ва ҳаво айланиш тизимларини маҳкам беркитиш; 

-кўчаларда дарахт ва электр устунлари тагида турмаслик; 

- кўп қаватли бинолар балконларида, дераза токчалари ҳамда ташқаридаги буюмларни имкон қадар хавфсиз жойларга олиб қўйиш ёки мустаҳкамлигини текшириш; 

- шамол кучайганда, мустаҳкам қурилган бинолар, ер ости ўтиш йўллари ва бошқа яшириниш мумкин бўлган жойларда муҳофазаланиш; 

- бузилган биноларга кириш, хавфли устунлар, реклама устунлари ва дарахтлар ортига яшириниш тақиқланади; 

Шу ўринда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси автомобилларни дарахтлар ва енгил конструкцияли қурилмалар остида қолдирмасликни тавсия этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг