Расман! ЙҲХБга янги бошлиқ тайинлангани инкор қилинди
Бир қатор интернет нашрларида полковник Бекмурод Абдуллаев Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига бошлиқ қилиб тайинлангани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.
Ушбу хабарга Ички ишлар вазирлиги расман муносабат билдирди.
«Qalampir.uz, UzNews.uz, Daryo.uz, Anhor.uz сайтларида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи полковник Бекмурод Абдуллаев Бош бошқарма Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига бошлиқ қилиб тайинлангани ҳақида тарқатилган хабарлар тасдиқланмаганлигини Тошкент шаҳар ИИББ Кадрлар бошқармаси маълум қилади», дейилади вазирлик маълумотида.
Айтилишича, бугунги кунда полковник Бекмурод Тожимирзаевич Абдуллаев Тошкент шаҳар ИИББ Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат фаолиятини давом эттирмоқда. ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига эса бошлиқ тайинланмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter