Тошкент шаҳар ИИББ икки шахсни қидирувга берди

Тошкент шаҳар ИИББ қидирувдаги икки шахс маълумотларини эълон қилди.
1973 йилда туғилган Гаврин Константин Николаевич 2021 йил 9 май куни Навоий вилоятига кетиб қайтиб келмаган.
Белгилари: бўйи 190-195 см, озғиндан келган, сочлари калта ва сарғиш, қорнида чандиғи бор.
Кийимлари: оқ футболка, қора шорти.
1995 йилда туғилган Абдуваитов Дилшод Абдуғани ўғли, жорий йилнинг 23 январ куни, Мирзо Улуғбек тумани, Равнақ кўчаси манзилидаги уйдан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.
Белгилари: бўйи 180-185 см, ўртача гавдали, сочлари қора. Кийимлари: яшил куртка, жинси шим, кўк рангли кроссовка.
Агар сизда юқоридаги шахслар тўғрисида маълумот бўлса, энг яқин ички ишлар бўлимига ёки 102 рақами орқали хабар беришингизни сўраймиз.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter