Тошкент шаҳар ИИББ дарахтга урилган автобус ҳақида маълумот берди

Бугун Тошкентда йўловчи автобусининг дарахтга бориб урилгани ҳақида хабар берган эдик. Тошкент шаҳар ИИББ ушбу ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.
«Бугун 26 июль куни 14:35 да Тошкент ИИББ навбатчилик қисмига Белтепа-Аэропорт йўналиши бўйича ҳаракатланаётган 11-автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй бергани тўғрисида хабар келиб тушди.
Бобур кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган «Mercedes-Benz» русумли автобус 1- сонли «Бахт уйи» (собиқ 1-ФҲДЁ) қаршисида дарахтга бориб урилган, натижада синган дарахт шу ерга қўйиб кетилган «Cobalt» автомобили устига қулаган. Енгил машина ичида бу вақтда ҳеч ким бўлмаган.
Автобус ҳайдовчиси, 25 ёшли Анварнинг сўзларига кўра, ЙТҲ вақтида салонда 25−30 киши бўлган. Қурбонлар йўқ.
Дастлабки маълумотларга кўра, 11 киши турли тан жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилган. ЙТҲ сабаблари ўрганилмоқда», — дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter