Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт аҳолиси учун сюрприз тайёрламоқда (видео)
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ижтимоий тармоқлари орқали видеолавҳа тарқалди. Унда «Халқлар дўстлиги» саройи ажойиб видео-проекция билан безатилмоқда.
Ҳокимлик ушбу видеони қўяр экан, Тошкент шаҳар аҳолиси учун срюприз тайёланаётганини маълум қилган. Видео эса бир фуқаро томонидан суратга олинган.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманидаги кўча, «Бунёдкор» метро бекати ҳамда «Истиқлол» санъат саройига «Халқлар дўстлиги» номи қайтарилиши ҳақида Президент Шавкат Мирзиёев маълум қилган эди.
2018 йил 3 май куни халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдаги ўттиз олтинчи сессиясида эса ушбу топшириқ ўз ижросини топиб, «Халқлар дўстлиги» номи қайтарилган эди.
Мавзуга доир:
«Халқлар дўстлиги» майдонидаги қурилиш жараёнидан фоторепортаж
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter