Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасига бош врач тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 апрелдаги «Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғига кўра, Абдумалик Аҳадович Жалилов Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг даволаш ишлари бўйича проректори – мазкур институт клиникаси бош врачи лавозимига тайинланди.
А.Жалилов айни пайтга қадар Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг даволаш ишлари бўйича проректори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter