Тошкент-Москва йўналишида учган самолётда жанжал келиб чиқди
Бортида 210 нафар йўловчиси билан Тошкент-Москва йўналишида учган Uzbekistan Airways'нинг HY-601 рейси Домодедово аэропортига 2 марта уринишдан сўнг ҳам қўна олмади. Бу ҳақда Baza Telegram-канали хабар бермоқда.
Шундан сўнг самолёт Внуково аэропортига йўналтирилган ва қўндирилган. Аммо унинг йўловчиларига тўрт соат давомида бортни тарк қилишларига рухсат берилмаган. Натижада йўловчилар ўртасида жанжал келиб чиққан.
«Тошкентдан ҳавога кўтарилган самолёт Домодедовога қўниши керак эди. Аэропорт бўйлаб икки айланиб ўтиб, у Внуковога йўналтирилди. Об-ҳаво ноқулайлиги сабаб қилиб кўрсатилди. Соат 21:38 да қўнгач, йўловчилар самолётга қамаб қўйилган. Аэропорт негадир одамларни ташиш учун автобус ажратишдан бош тортди. Бир неча соатдан кейин бортда муштлашув бошланди. Қизлардан бирининг мазаси қочди. Шифокорлар ҳам чақирилган», – дейилади хабарда.
Ҳозирча, Uzbekistan Airways мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берганича йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter