Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент метросида вояга етмаган қизга беҳаё ҳаракат қилган эркак кимлиги аниқланди

Тошкент метросида вояга етмаган қизга беҳаё ҳаракат қилган эркак кимлиги аниқланди

Тошкент метросида вояга етмаган қизга беҳаё ҳаракат қилган эркак қидирилаётгани ҳақида хабар бергандик.

Маълумки, 2021 йил 18 сентябрь куни Тошкент метрополитенинг «Олмазор» бекатида вояга етмаган шахсга нисбатан беҳаё ҳаракатлар содир этиб, қидирилаётган шахс қўлга олинган бўлиб, у илгари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166 (талончилик), 169 (ўғрилик) ҳамда 127 (вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш) моддаларида кўрсатилган жиноятларни содир этганлиги учун судланган, Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида яшовчи, 1989 й.т., фуқаро К.Ш. эканлиги аниқланди. Бу ҳақда ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти хабар бермоқда.

Ҳозирда ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти томонидан мазкур шахснинг ҳаракатларида вояга етмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этиш жиноятининг аломатлари мавжудлиги текширилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг