Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент кўчаларидаги тунги чироқларга яна чекловлар киритилади

Тошкент кўчаларидаги тунги чироқларга яна чекловлар киритилади

Бугун, 20 июлдан бошлаб,Тошкент шаҳрининг айрим марказий кўчалари, тунги кўча ёритиш тизимида чеклов жорий қилиняпти.

«Тошшаҳарнур» ДУК маъмуриятига кўра, бунга Ўзбекистон ҳудудида ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши сабаб бўлган.

«Келтирилган ноқулайликлар учун олдиндан узр сўраймиз», – дейилади расмий хабарда.

Аммо мазкур чекловлар қайси санага қадар давом этишига аниқлик киритилмаган. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган қиш мавсумида республикада кузатилган аномал совуқ кунларида ҳам электр энергиясини тежаш ҳамда аҳоли ва муҳим стратегик объектларни электр энергия билан таъминлаш мақсадида потахт кўчаларидаги чироқларга вақтинчалик чекловлар критилган эди.

Кўча чироқлари ёқилишининг «чеклаш режими» 2022 йил 16 ноябрдан бошланиб 27 кун давом этган эди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг