Тошкент ҳокимлиги Янги йил байрам тадбирлари ҳақида маълумот берди
Янги йил байрам тадбирларини кўтаринки руҳда ташкил этиш, аҳолимизга маданий хордиқ учун шароитлар яратиш мақсадида 20 декабрдан пойтахтимизнинг Истиқлол кўчасида (Ўзбекистон миллий кутубхонаси яқинида) муҳташам арча ўрнатилди ва болажонлар учун ўйингоҳлар ишга туширилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Эътиборли жиҳати, бу йил арчада мусиқа садолари остида товланувчи чироқларни эмас, балки RGB экранда қизиқарли намойишларни кўрасиз.
Майдон эса оқ ва кўк рангли чироқлар билан безатилган. Кун давомида эстрада юлдузлари иштирокида концертлар, шоу дастурлар ва цирк намойишларини кўриш мумкин бўлади.
Байрам тадбирлари 2021 йилнинг 10 январига қадар ҳар куни соат 10:00дан кечки 22:00гача давом этади.
Байрам тадбирларида карантин қоидаларига риоя қилиш сўралади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter