Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Беш ҳудудда касаллик аниқланди. Тошкент ҳамон «пешқадам»

Беш ҳудудда касаллик аниқланди. Тошкент ҳамон «пешқадам»

Иллюстратив фото

2020 йил 30 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 23 078 (+206) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 130 нафари Тошкент шаҳрида, 40 нафари Бухоро вилоятида, 20 нафари Сирдарё вилоятида, 9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 7 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 276 нафар, Тошкент вилоятида 152 нафар, Андижон вилоятида 33 нафар, Сирдарё вилоятида 22 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар, ҳамда Бухоро вилоятда ҳам 6 нафар, жами 495 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 13 432 (+495) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (58 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 9 512 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг