Тўрткўлда шоҳ кўчадаги кўприк қулаш арафасида: масъуллар нега жим?
«Xabar.uz»га Қорақалпоғистон Республикаси, Тўрткўл туманидан мурожаат келиб тушди. Унда айтилишича, ҳудуддаги «Беруний» шоҳ кўчаси, «Боғёп» каналини кесиб ўтувчи кўприк қулаш арафасида.
Мурожаатга илова қилинган суратга кўра, иншоотга жиддий зарар етган, вақтида чора кўрилмаса, каттароқ нохушликлар келиб чиқиши мумкин.
- Мен шахсан деярли хар куни шу кўприкдан машинамда ўтаман, кўприк худди бир томонга оғиб бораётгандек... Ҳокимият вакиллари авария белгиларини қўйиш билан чекландилар холос,- дейди тўрткўллик фуқаро Шерзод Матсапаев. - Шу ерда савол туғилади, кўприк умуман фойдаланишга яроқлими? Экспертлар хулосаси тузилиб, туман бюджети, йўқ бўлса республикадан маблағ сўраб тузатишни иложи йўқми? Кўприк қулаб, бировлар азият чекишини кутмаслик керак!
Фуқарога кўра, туман ҳокимлиги ва бошқа ташкилотлар бу масалада сукут сақлаб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилояти, Қумқурғон туманидаги кўприк ҳам мунозараларга сабаб бўлганди. Бир неча йил аввалгина қурилган кўприкни таъмирлаш учун йирик маблағ ажратилгани ҳам жамоатчилик эътиборини тортган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter