Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тўртинчи фарзандига ҳомиладор рецидивист аёл яна жиноятга қўл урди

Тўртинчи фарзандига ҳомиладор рецидивист аёл яна жиноятга қўл урди

2023 йил 23 март куни соат 12:00 ларда номаълум шахс Ҳазорасп универсал савдо комплексида жойлашган 30 ёшли М.Ф.нинг савдо дўконига кириб, дўкон эгасини чалғитиб, касса ичида бўлган жами 2.5 млн. сўм пулларни яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса бўлган жойидан яширинган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида, мазкур жиноятни Ҳазорасп туманида яшовчи муқаддам жорий йилнинг 15 март куни ЖИБ Ҳазорасп туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 169-моддаси 3-қисми «а» банди (ўғирлик) билан айбли деб топилган ва 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган 37 ёшли Ж.З. (аёл) томонидан содир этганлиги аниқланиб, ундан 2.5 млн. сўм пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ҳазорасп тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Ж.З.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 169-моддаси 3-қисми «б» банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган дастлабки тергов натижасига кўра, Ж.З.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми «б» банди билан айб эълон қилиниб, унинг ҳомиладорлиги инобатга олган ҳолда, унга нисбатан эҳтиёт чораси сифатида «муносиб ҳулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат» танланиб, жиноят иши айблов хулосаси билан мазмунан кўриб чиқишлик учун ЖИБ Ҳазорасп туман судига юборилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг